«2023 йилги давлат дастури» тегли мақолалар


«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин
9 феврал 2023, 15:51

«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин
8 феврал 2023, 16:53

Олмалиқ КМКда 3-мисни бойитиш фабрикаси ишга тушиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг «Ёшлик» мис конини ўзлаштириб, 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш режаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, Навоийдаги Пистали конида 4 млн тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуаси қурилишини якунлаш режа қилиняпти.

Ўзбекистонда ҳар ойда камида бир маротаба «Ҳукумат куни»ни ўтказиш таклиф қилинмоқда
8 феврал 2023, 10:30

Ўзбекистонда ҳар ойда камида бир маротаба «Ҳукумат куни»ни ўтказиш таклиф қилинмоқда

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳар ойда камида бир марта барча вилоят ва ҳудудларда ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш таклиф қилинмоқда. Бунда ҳудудларда аҳоли кўтараётган долзарб муаммоларнинг ҳукумат вакилларига етиб боришини таъминлаш мақсад қилинган.

Ўзбекистонга илк бор ноқонуний дрон олиб кирганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди
7 феврал 2023, 16:47 1

Ўзбекистонга илк бор ноқонуний дрон олиб кирганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Ўзбекистонга биринчи марта қонунга зид равишда дрон олиб кирган ёки ундан фойдаланганларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Амалда эса мазкур ҳуқуқбузарлик учун фақат жиноий жавобгарлик — 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Ўзбекистонда чет элликларни ишга олиш тартиби соддалашиши мумкин
7 феврал 2023, 15:04

Ўзбекистонда чет элликларни ишга олиш тартиби соддалашиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистонда ишлашни истаган чет элликларни бўш иш ўринларига чақиришда мақсадга мувофиқликни ўрганиш тартибини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, улар четдан олиб келган машинани олиб чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган бўлса, йиғим тўламаслиги ҳам мумкин.

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин
7 феврал 2023, 12:48

Ўзбекистондаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, янги ўқув йилидан республикадаги барча бошланғич синфларда ўқувчилар бепул овқат билан таъминланиши мумкин. Бу амалиёт дастлаб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган.

Коллеж ва техникум педагоглари ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин
7 феврал 2023, 11:46

Коллеж ва техникум педагоглари ойлиги мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 апрелдан бошлаб профессионал таълим муассасаси (коллеж ва техникум) ўқитувчиларининг маоши мактаб ўқитувчилариники билан тенглаштирилиши мумкин.

Ҳуқуқбузарликни илк бор содир этаётган тадбиркорга молиявий санкциялар қўлланмаслиги мумкин
7 феврал 2023, 10:23

Ҳуқуқбузарликни илк бор содир этаётган тадбиркорга молиявий санкциялар қўлланмаслиги мумкин

2023 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, 1 мартдан тадбиркорлар илк марта ҳуқуқбузарлик содир этаётган бўлса, уларга молиявий санкциялар қўлламаслик таклиф қилинмоқда. Агар савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилса, жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтиб, бекор қилиниши мумкин.

Барча аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 кмгача туширилади
7 феврал 2023, 09:25

Барча аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тезлиги соатига 60 кмгача туширилади

Муҳокамага қўйилган 2023 йилги давлат дастурига мувофиқ, 1 июндан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача туширилиши мумкин. Таҳлилларга кўра, бу чеклов ўлим ҳолатларини камида 15 фоизга камайтиришга олиб келади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг